Description
Аннотация: Ўзбекистон Республикаси 1991 йил 31 август куни ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу тарихий сана миллий давлатчилигимиз тарихида янги босқични бошлаб берди. Мустақиллик жамият ҳаётини, унинг институтлари ва қадриятлари ҳамда маданиятини ўрганиш учун яхлит бир парадигмани ҳосил қилди. Мавжуд ижтимоий жараёнларни илмийлик ва холисоналик тамойиллари асосида ўрганиш ҳамда тегишли хулосалар чиқариш, шунингдек, қарор қабул қилувчи органларга тегишли таклиф ва тавсияларни бериш имконияти пайдо бўлди. Истиқлолгача бўлган мустамлака ва совет даври мафкурасидаги жамият ҳаётини ўрганишни бир бутун бирлик сифатида қабул қилиш ҳам илмий хулосалар чиқаришга имкон бермас эди.
Жамиятда модернизация жараёнларининг амалга ошуви, ислоҳотларнинг ўтказилиши таълим тизими олдига катта вазифаларни қўймоқда. Ҳозирги даврда таълим тизими шунчаки таълим бериш, ёшларни билимли қилиш билан чекланиб қолмасдан, уларни касбий жиҳатдан тайёрлаш, ва ижтимоий йўналтириш вазифасини ҳам бажаришига эҳтиёж сезилмоқда. Таълим, ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий соҳаларнинг интеграцияси талаб этилмоқда. Иш берувчининг талаблари асосида замонавий мутахассисни етиштириб, тайёрлаб бериш ижтимоий буюртмага, яъни жамият томонидан таълим олдига қўйилаётган талабга айланди. Бундай буюртма ва талабларни бажариш учун Ўзбекистонда таълим тизими трансформациясининг миллий менталитет ва қадриятларга мос тушувчи, ахлоқий чегараларнинг кескин бузилишига сабаб бўлмайдиган йўллари ва шаклларини танлаб олиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Full Name (In Capital Letters) | Azizbek Egamberdiyev |
---|---|
aziz.botir@gmail.com | |
Kurum / University / Affiliated Institution | Андижон давлат педагогика институти |
Akademik Ünvan/ Academic Title | Prof. Dr. |
Country | Узбекистан |
Telefon / Phone Number | +998902689195 |
Katılım Tipi /Participation Types | Yüz Yüze/ Face to Face |
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? | Uzbek |
Where Do You Want to Publish the Full Text? | In order to publish it as an article, I will organize it according to the format of the journals that support the congress and send it to one of those journals. |