18–20 Sept 2024
Europe/Istanbul timezone
Accepting Abstracts

congresses

Замонавий Тошкент шаҳри экологиясидаги муаммолар

Not scheduled
20m

Description

Бугун дунё тез суръатлар билан ўзгариб бормоқда. Ҳар қадамда янгилик, тезкорлик, инновация ҳозирги куннинг талаби. Бу жиҳатга шаҳарсозлик борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам киради. Айни пайтда шаҳарлар тараққиёти уларда кўплаб қулайликлар пайдо қилиш билан бирга бир қатор ноқулайликларни ҳам юзага келтирганки, улар шаҳарларни барқарор ривожланишига кўринмас таҳдид бўлмоқда. Улар одамлар ҳаётига, унинг соғлигига таҳдид ва айнан инсоният томонидан яратилаётганлиги шаҳар барқарорлиги тобора муҳим ташвишга айланиб бормоқда. Сўнгги йилларда олимлар шаҳар барқарорлигини аниқлаш ва унинг кўп қирраларини яхшироқ тушуниш ва самарали сиёсат ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун ўлчашга ҳаракат қилишди. Шаҳар аҳолисининг кўплиги бўлган Марказий Осиё давлати Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Биргина пойтахт Тошкент шаҳри мисолида кўриладиган бўлса, унинг экологияси бугун талабларга жавоб бермаяпти.
1998 йилда “Атроф муҳитни ҳимоя қилиш Миллий Дастури” қабул қилиниб, унда 25-30 йилга мўлжалланган фаолият йўналишлари ва тамойилларда белгилаб олинди. Бундай чора тадбирларни пойтахт Тошкент шаҳри мисолида таҳлил қилиш мумкин. Тошкент шаҳри Республиканинг нафақат маъмурий, сиёсий ва маданий, балки йирик саноат маркази ҳамдир. Шаҳарда саноат корхоналарининг жуда кенг тармоқлари жойлашган, ички ва ташқи транспорт тизими фаолият юритади. Уларнинг фаолияти натижасида шаҳар атмосфераси, сув ресурслари ва умуман, табиати ҳмда аҳолиси саломатлигига кўплаб зарарли таъсирлар вужудга келиши табиий. Шаҳар аҳолисини тоза ҳаво, тоза ичимлик суви, осудалик, тоза маҳсулот каби ҳаётий зарур манбалар билан таъминлаш учун шаҳар маъмурияти ва мутасадди ташкилотлар ниҳоятда фаол иш олиб боришлари тақазо этилади. Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалардан бири (93%-95%) автомобил транспортидир. Ҳозирги кунда автомобил транспортидан ажралаётган зарарли ташламалар миқдорини ўтган асрнинг 90-йиллардага нисбатан 25% га камайтиришга эришилди. Атмосфера ҳавосининг чанг, олтингугурт диоксиди, углерод оксиди, азот оксиди, аммиак, фенол билан ифлосланиши сезиларли камайди ва санитария гигиена меъёрлари даражасига тушди.
Тошкент шаҳри сўнгги вақтда экологияси бузилган дунё шаҳарлари ичида энг юқори ўринларда турибди. Бу пойтахтда сўнгги йилларда дарахтларнинг кўп кесилаётгани, қурилишлар, автомобиллар сонининг кўпаяётгани билан изоҳланмоқда. Бироқ, охирги бир-икки йилда унинг чанг шаҳарга айланиб, Чангкент бўлиб бораётгани кўз ўнгимизда юз бермоқда. Бунга нафақат қурилиш майдонидаги чанглар балки, уваланиб, тупроққа айланаётган йўллардан чиқаётган ғуборлар, мамлакат йўлларидаги ёриқлар, чуқурлар, ўнқир-чўнқирлар, камерагача йўл чизиқларининг тўлиқ чизилмаслиги-ю, камера фокус масофасидан бошлаб бинойидек чизиб қўйилганипойтахт аҳолиси соғлигига салбий таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

Full Name (In Capital Letters) To'xtaboyev Dilafro'zxon
E-mail kozimjontuxtaboyev68@gmail.com
Kurum / University / Affiliated Institution O'zbekiston Milliy universiteti
Akademik Ünvan/ Academic Title Assoc. Dr.
Country Узбекистан
Telefon / Phone Number +998900365576
Katılım Tipi /Participation Types Çevrimiçi /Online
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? Uzbek
Where Do You Want to Publish the Full Text? To be published in the full text booklet

Primary author

Dilafro'zxon To'xtaboyeva (O'zbekiston Milliy universiteti)

Presentation materials

There are no materials yet.