18–20 Sept 2024
Europe/Istanbul timezone
Accepting Abstracts

congresses

АҲОЛИНИНГ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ КОЛЛЕГИАЛ ТИЗИМ ЯРАТИЛДИ

Not scheduled
20m

Description

Янги Ўзбекистонда оила барқарорлигини таъминлаш, оилавий ажримлар сонини камайтириш, оилани ижтимоий ҳимоялаш имконини берадиган кўплаб ташкилий-ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий йўналишларга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармонига асосан Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари шакллантилди. Шунингдек, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат “маҳалла еттилиги” ташкил қилинди.
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб республикадаги 9452 та маҳаллаларда “маҳалла еттилиги” ўз фаолиятини бошлади. Шу билан бирга уларга жуда катта имкониятлар берилди.
Ўтган давр мобайнида “маҳалла еттилиги”га фидоий, ўз ишининг устаси, тажрибали, ташаббускор фуқароларимиз саралаб олинди. Давлатимиз раҳбари томонидан йил охиригача ушбу механизмни тўлиқ ишлаб кетиши ва аҳолимизнинг муаммолари қуйида ҳал этилиши бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
“Маҳалла еттилиги” жамоатчилик тузилмаси томонидан ўз йўналиши бўйича муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилди.
“Маҳалла еттилиги” жамоатчилик тузилмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи ва эҳтиёжларини ўрганишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
жисмоний шахсларни “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жисмоний шахсларга “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарор қабул қилиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги
ПФ-209-сон Фармони билан тасдиқланган “Маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар рўйхати»да келтирилган ижтимоий ёрдам ва субсидиялар ажратиш;
фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва бундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан киритилган хулоса асосида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ёрдам бериш бўйича коллегиал қарор қабул қилиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тегишли таклифлар киритиш.
Янги тартиб натижасида моддий ёрдам тайинлашнинг амалдаги
5 босқичли тартиби 3 босқичга туширилди ҳамда ёрдамлар ажратишда юқори турувчи ташкилотларнинг қарор қабул қилиши билан боғлиқ бюрократик жараёнлардан ҳоли бўлди.
Бундан буён 64 турдаги ёрдамлар ва субсидиялар “маҳалла еттилиги” ўзи мустақил қарор қабул қилиши ҳамда ушбу қарорлар учун аҳоли олдида жавобгар бўлиши белгиланди.

Full Name (In Capital Letters) Mahamadjon Nishonov
E-mail rosso.iphone@icloud.com
Kurum / University / Affiliated Institution Andijon davlat universiteti
Akademik Ünvan/ Academic Title Other
Country Узбекистан
Telefon / Phone Number +998996403455
Katılım Tipi /Participation Types Yüz Yüze/ Face to Face
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? Uzbek
Where Do You Want to Publish the Full Text? To be published in the full text booklet

Primary author

Mahamadjon Nishanov (Andijan State University)

Presentation materials

There are no materials yet.