Description
Ушбу мақолада Ўзбекистонда болаларнинг ижтимоийлашуви психологик ва социологик жиҳатларга эътибор беришни талаб қиладиган мураккаб ва кўп қиррали жараёнлиги, оила, мактаб, тенгдошлар ва оммавий ахборот воситалари боланинг шахсиятини шакллантиришда ва атрофдаги дунёни идрок этишда муҳим рол ўйнашлиги, ижтимоийлашув жараёнининг барча иштирокчилари болаларнинг баркамол ривожланишига ҳисса қўшадиган қўллаб-қувватловчи ва рағбатлантирувчи муҳитни яратиш учун биргаликда ишлашлари муҳимлигини, глобаллашув ва ижтимоий ўзгаришлар каби замонавий муаммолар шароитида болаларга жамиятнинг тўлақонли ва масъулиятли аъзолари сифатида ривожланиш имкониятини бериш учун ижтимоийлашувга ёндашувларни мослаштириш зарурлигини ёритиб беради.
Колаверса, болаларни ижтимоийлаштириш жараёни анъанавий ва замонавий қадриятларнинг мураккаб ўзаро таъсири бўлиб, у кўплаб муаммо ва қийинчиликлар билан бирга келишлигини, турли хил идеаллар ва меъёрларнинг тўқнашуви, шунингдек, глобаллашув ва замонавий технологияларнинг таъсири болаларнинг ўзига хослиги ва ижтимоий ҳулқ-атворини шакллантириш учун ноёб шароитларни яратишини, болаларнинг маданий мероси ва анъаналари билан алоқани сақлаб, тез ўзгарувчан дунёга муваффақиятли мослашишига ёрдам берадиган қўллаб-қувватлаш ва ота-она дастурларини ишлаб чиқишда куйидаги жиҳатларни ҳисобга олиш муҳимлигини ёритади.
Бундан ташкари, Ўзбекистонда болаларни ижтимоийлаштириш жараёнини ривожлантириш истиқболлари комплекс ёндашувга, шу жумладан давлат, таълим муассасалари, оилалар ва бутун жамиятнинг ўзаро муносабатларига боғлиқлигини ва болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашга ва шакллантиришга қаратилган турли дастур ва ташаббусларни жорий этиш орқали болаларни самарали ижтимоийлаштириш учун шароит яратишда давлат муҳим рол ўйнашлиги, жараённинг барча иштирокчилари ўзларининг масъулиятини тушунишлари ва болаларни ижтимоийлаштиришда фаол иштирок этишлари муҳимлиги, бу уларга жамият ривожига ҳисса қўша оладиган уйғун, муваффақиятли ва масъулиятли шахсларни беришлиги ёритилган.
Full Name (In Capital Letters) | To'xtasunova Gulbahor Abdurazzakovna |
---|---|
gulbaxortokhtasunova@gmail.com | |
Kurum / University / Affiliated Institution | Andijon davlat chet tillari instituti |
Akademik Ünvan/ Academic Title | Other |
Country | Узбекистан |
Telefon / Phone Number | +998905437755 |
Katılım Tipi /Participation Types | Yüz Yüze/ Face to Face |
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? | Uzbek |
Where Do You Want to Publish the Full Text? | To be published in the full text booklet |