Description
Ушбу мақолада Аҳмад Закий Валидийнинг 1913-1914 йиллар Фарғона водийсига амалга оширилган илмий саёҳатининг натижалари тадқиқ қилинади.
Туркистон ўлкасининг XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошлари тарихи, маданий ҳаётини ўрганишда Россия империяси илмий-академик доиралари томонидан ўрганилиши, илмий экспедициялари муҳим ўрин эгаллайди. Туркистон ўлкасини ҳар томонлама ўрганишга қаратилган бу илмий экспедициялар орасида Шарқнинг буюк қомусий олими Аҳмад Закий Валидий (1890-1970)нинг 1913-1914 йиллар амалга оширган биринчи илмий сафари бизга жуда қимматли маълумотлар тақдим қилади.
1913 йил кузидан 1914 йил баҳоригача давом этган Закий Валидийнинг биринчи илмий сафари Тошкент, Фарғона водийсида бўлди. Валидийнинг таъкидлашича, унинг бу илмий сафарига машҳур турколог, Қозон университети профессори Николай Катанов томонидан қўллаб-қувватланиб, катта ташаббус билдирган. Бошқа илмий экспедицияларга юклатилган вазифалар қатори Закий Валидийга ҳам собиқ Қўқон хонлиги ҳудудлари ҳисобланмиш Тошкент ва Фарғона водийсида нодир қўлёзма асарларни аниқлаш, уларни университет ёки Императорлик кутубхонаси ҳисобига харид қилиш вазифалари қўйилган эди.
Закий Валидий дастлаб Тошкентда бўлиб, Шайх Хованди Тоҳур ижодига оид шу кунгача номаълум бўлган муфассал маноқиб аниқлайди. Кейинги манзил хонлик похтахти, бой маданий-маърифий меросга эга Қўқон шаҳри бўлади. Олим ўзининг Туркистон сафари тўғрисида Императорлик рус археология жамиятига қилган ҳисоботида водийнинг Қўқон, Андижон, Наманган, Марғилон шаҳарларидаги кутубхоналарда кўрган қўлёзма асарлари ҳақида батафсил маълумот беради. Хусусан, Қўқон шаҳрида дастлаб Юнусжон ҳожи Дадамуҳаммад ўғли (Дадамуҳамедов)нинг шахсий кутубхонасида бўлиб, илмий ҳисоботида ўзи танишган қўлёзмалардан 23 таси ҳақида маълумот беради. Ушбу асарлар орасида Зайниддин Восифийнинг «Бадоеъ ул-вақоеъ», Мирзо Санг Муҳаммад Бадахшийнинг «Тарихи Бадахшон», Мирзо Олимнинг «Ансоб ус-салотин», Мулла Али Қори Қундузийнинг «Таворихи Манзума», Муҳаммад Ҳакимхоннинг «Мунтахаб ут-таворих»ининг автограф қўлёзмаси, Алишер Навоийнинг икки: «Мажолис ун-нафоис» ва «Хамсат ул-матҳаййирин» қўлёзмалари, Муҳаммад Алихон даврида кўчирилган Навоий девони қўқонлик шоир Ишқли халифанинг «Девони Гулдаста»си, булоқбошилик шоир Садоийнинг «Куллиёти Садои»си алоҳида диққатга сазовор.
Full Name (In Capital Letters) | Ikromov Ismoiljon Ibrohimjon o'g'li |
---|---|
ikromov6691@gmail.com | |
Kurum / University / Affiliated Institution | Bursa Uludag' Universiteti |
Akademik Ünvan/ Academic Title | Other |
Country | Узбекистан |
Telefon / Phone Number | +998905266691 |
Katılım Tipi /Participation Types | Yüz Yüze/ Face to Face |
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? | Türkçe |
Where Do You Want to Publish the Full Text? | In order to publish it as an article, I will organize it according to the format of the journals that support the congress and send it to one of those journals. |