18–20 Sept 2024
Europe/Istanbul timezone
Accepting Abstracts

congresses

Ўзбекистонда фуқаролик позицияси шаклланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий омилларнинг фалсафий таҳлили

Not scheduled
20m

Speaker

Mr MAHMUDBEK SULAYMONOV

Description

Ўзбекистонда фуқаролик позициясини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш орқали, ушбу жараённи ривожланиш йўналишларини аниқлаб олиш мумкин бўлади. Маълумки, ижтимоий жараёнларларга турли омиллар таъсир кўрсатади. Уларнинг мазмун-моҳияти турлича бўлиб, таъсир натижасида вужудга келадиган оқибат ҳам турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўзбекистонда фуқаролик позициясини шакллантириш давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаш, тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим шарти бўлиб, бу борада бирор бир қарши аргумент мавжуд эмас. Яъни, фуқаролик позицияси шаклланмаслиги натижасида пайдо бўладиган бирор бир ижобий, прогрессив ҳолат ҳақида маълумотлар йўқ. Шундай экан фуқаролик позициясини шакллантиришга ижобий таъсир кўрсувчи омиллар ва унга тўсиқ бўладиган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш зарур бўлади.Давлат раҳбарининг имиджи фуқароларнинг давлат сиёсатига бўлган ишончини мустаҳкамлайдиган, уларни ўз ресурсларини сафарбар қилишга ундайдиган, зарур ҳолларда жараённи турли ташқи салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш учун бирлаштирадиган муҳим ижтимоий-сиёсий институтдир.Шу нуқтаи назардан ҳам қадим қадимдан, “Сиёсатнома”, “Темур тузуклари” ва “Бобурнома” каби сиёсий асарларда давлат раҳбар ўз обрў ва эътиборини эҳтиёткорлик билан асраши зарурлиги, халқ ишончи ва ҳурматига жиддий ёндашуви зарурлиги таъкидланган.

Full Name (In Capital Letters) MAHMUDBEK SULAYMONOV
E-mail nosirovabdullox50@gmail.com
Kurum / University / Affiliated Institution Андижон давлат педагогика институти
Akademik Ünvan/ Academic Title Other
Country Uzbekistan
Telefon / Phone Number +998978374477
Katılım Tipi /Participation Types Yüz Yüze/ Face to Face
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? Uzbek
Where Do You Want to Publish the Full Text? In order to publish it as an article, I will organize it according to the format of the journals that support the congress and send it to one of those journals.

Primary author

Presentation materials

There are no materials yet.