18–20 Sept 2024
Europe/Istanbul timezone
Accepting Abstracts

congresses

Зўравонликнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятига доир қарашлар

Not scheduled
20m

Speaker

Barnoxon Mirzayeva

Description

Ўзбекистонда ижтимоий фанлар тараққиёти шу вақтга кқадар кам ўрганилган ижтимоий ҳодисаларнинг фалсафий моҳитятини чуқур таҳлил қилиш имкониятини яратмоқда. Зўравонликнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти бўйича мамлакатимизда йирик тадқиқотлар амалга оширилмаган бўлиб, фақатгина ҳуқуқшунослик фанлари доирасида масаланинг айрим жиҳатлари ёритиб бернилган. Ҳолбуки, дунёда зўравонликнинг ижтоимоийц-фалсафий моҳияти ва у билан боғлиқ масалалар бўйича жуда кенг қамровли тадқиқотлар амалга оширилмоқда.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида зўравонлик тушунчасига: “Зўравонларга хос хатти-ҳаракат; зўрлик, куч ишлатиш” деб таъриф берилган. Бу сўзнинг ўзагида ётган “зўр” атамасига эса “куч, қудрат; уриниш; тазйиқ; зулм” сифатида таъриф берилган. Умуман олиб қараганда зўр сўзи зулм каби бир хил салбий бўёқдорликка эга эмас, баъзан у ижобий ҳолат сифатида нарса-предметнинг ёқимли жиҳатларини акс эттириш учун ҳам ишлатилади. Зўравонлик эса тўлиқ исалкбий маънаода ишлатилади. Бу сўзнинг ўзагида ётган куч – зўрликни ҳаддан ортиқ ишлатиш натижасида вужудга келадиган салбий ҳолатлар зўравонлик сифатида баҳоланади. Зўравонликка энг яқин нисбатан ижобий хусусиятга синоним сўз куч ишлатиш бўлиб, у баъзан қонуний (адолатли), баъзан эса адолатсиз (ноқонуний) бўлиши мумкин. Мисол учун ожиз аҳволда қолган инсон – ёши катта одам, аёл ёки болаларга нисбатан куч ишлатиш жзамият томонидан бир текис қораланса, мавжуд хавф-хатарни олдини олиш ёки жамоат тартибини сақлаб қолиш ёинки жиноятчини зарарсизлантириш учун куч ишлатиш олқишланиши мумкин. Умуман олиб қараган ўзбек тилида зўравонлик мавжуд куч ва воситаларни бошқа инсонга зулм қилиш учун ишлатиш сифатида баҳоланади.

Full Name (In Capital Letters) BARNOXON MIRZAYEVA
E-mail barnoxon029@gmail.com
Kurum / University / Affiliated Institution Андижон давлат педагогика институти
Akademik Ünvan/ Academic Title Other
Country Uzbekistan
Telefon / Phone Number +998902006578
Katılım Tipi /Participation Types Yüz Yüze/ Face to Face
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? Uzbek
Where Do You Want to Publish the Full Text? In order to publish it as an article, I will organize it according to the format of the journals that support the congress and send it to one of those journals.

Primary author

Presentation materials

There are no materials yet.