18–20 Sept 2024
Europe/Istanbul timezone
Accepting Abstracts

congresses

МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР - ЖАМИЯТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ОМИЛИ (ХОРИЖИЙ ВА МИЛЛИЙ ТАЖРИБАЛАР ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ)

Not scheduled
20m

Description

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш”га доир вазифаларнинг асосий мақсадлари ҳам фуқаролик жамияти талабларига мос бўлган давлат бошқарув органлари иш услублари мазмун-моҳиятини демократлаштириш, давлат сиёсатининг асосий йўналишларини халқ фаровонлигини оширишга, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини юксак даражага кўтаришга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий илоҳотлар концепцияси ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларининг тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлай оладиган, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини ўз вақтида аниқлайдиган ва самарали ҳал қиладиган янги давлат бошқаруви тизимини шакллантириш мақсадида қабул қилинди. Унинг бош вазифаси - давлат бошқарувининг концептуал янги моделини шакллантиришдан иборатдир.
Маъмурий илоҳотлар концепцияси нафақат давлат бошқарувини демократлаштириш, балки жамиятнинг барча соҳаларида ўзгаришларга олиб келадиган ислоҳотлар - фуқаролик жамиятига хос бўлган ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳаёт тарзини шакллантириш, модернизациялашган, ривожланган давлатларнинг тўлиқ сифатларини ўзида намоён этадиган давлат қуришнинг стратегик мақсадини ифодалайди.
Концепциянинг барча йўналишларини таҳлил этишга мақолада имкониятнинг камлиги учун биз фақат концепциянинг тўртинчи йўналиши “Вертикал бошқарув тизими ва ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш” соҳасидаги вазифаларни чуқурроқ тасаввур этиш учун бу соҳада ривожланган давлатлар тажрибасига кўпроқ эътибор қаратамиз. Бу соҳадаги ислоҳотлар давлат ҳокимияти органларини номарказлаштириш дейилади. У маъмурий ислоҳотларнинг асосий йўналиши сифатида давлат бошқарув органларини номарказлаштиришни назарда тутади.

Full Name (In Capital Letters) Qirg'izboyev Muqimjon
E-mail zhajitmatov@gmail.com
Kurum / University / Affiliated Institution O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti
Akademik Ünvan/ Academic Title Dr.
Country Узбекистан
Telefon / Phone Number +998909914848
Katılım Tipi /Participation Types Yüz Yüze/ Face to Face
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? Uzbek
Where Do You Want to Publish the Full Text? In order to publish it as an article, I will organize it according to the format of the journals that support the congress and send it to one of those journals.

Primary author

Muqimjon Qirg'izboyev (O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti)

Presentation materials

There are no materials yet.