Description
Ўрганишлар шуни кўрсатадики, Туркистон жадидларининг ривожланишида шу пайтга қадар татар жадидлари, хусусан, Исмоил Гаспиринский хизмати беқиёс бўлган дейилади. Бундан ташқари Усмонли империясида фаолият олиб борган “Ёш турклар”нинг ҳам хизмати катта бўлган. Шуниндек, Туркистон жадидларининг “Ёш турклар” билан алоқалари икки йўлда ривожланди, биринчиси, тўғридан-тўғри Усмонли империяси билан алоқалар ҳамда иккинчиси, Қирим татар зиёлилари орқали.
Туркистон халқи азал-азалдан Усмонли империяси билан мустаҳкам алоқада бўлган. Ўрта Осиё аҳолисининг Усмонлилар салтанатига бўлган муносабатини мисол тариқасида А.Вамберининг “Ўрта Осиёга саёҳат” китобида келтирган туркистонликлар билан бўлган суҳбатини келтириш мумкин: “Усмонли султонининг иродаси орамизда жуда ҳурматга сазовор, чунки, биринчидан, у мусулмонларга хайрихоҳ ҳукмдор, иккинчидан, туркийлар ва усмонлилар биродардирлар” .
Ўрта Осиё хонликалари ва амирлигида биринчи марта тахтга ўтирган ҳар бир янги хон ёки амир, Истанбулга элчи жўнатган. Улар султонга Туркистондан хат ва турли хил қимматбаҳо совғалар олиб борган. Бунга жавобан султон ҳам катта ҳурмат билан элчиларни кутиб олган.
Шунингдек, Туркистон аҳолиси билан Усмонли империяси алоқаларининг яхши йўлга қўйилишида Туркистон аҳолисинингг ҳаж сафарига боришида Туркия орқали ўтишган. Уларни Туркия аҳолиси яхши кутиб олишган. Ҳаждан қайтишда Туркистонга турли хилдаги газета ва журналлар, мактаб ва таълимга адабиётлар, турли хил мазмундаги брошюралар, Қуръон, мактаблари учун мўлжалланган географик хариталар кўринишидаги плакатлар ҳам олиб келинган.
Усмонли империяси газеталарида 1865-1875 йиллардаги туркий дунё ва Ўрта Осиёда содир бўлган воқеалар, туркийлик мафкурасига асосланган кўпгина материаллар чоп этилган ва ана шу омиллар туфайли туркий давлатлар бир-бирига қизиқиши кучайди. Усмонийликнинг расмий консепсияси Усмонли империясининг барча субъэктлари, диний мансублигидан қатъи назар, ҳуқуқ ва бурчлар бирлиги ғояси сифатида аста-секин бутун дунё мусулмонлари бирлик мафкураси билан алмаштирила бошланди.
Full Name (In Capital Letters) | Akbar Elmurodov Muhammadiyevich |
---|---|
aliyazdiy1993@gmail.com | |
Kurum / University / Affiliated Institution | O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti |
Akademik Ünvan/ Academic Title | Other |
Country | Узбекистан |
Telefon / Phone Number | +998946446947 |
Katılım Tipi /Participation Types | Yüz Yüze/ Face to Face |
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? | Uzbek |
Where Do You Want to Publish the Full Text? | In order to publish it as an article, I will organize it according to the format of the journals that support the congress and send it to one of those journals. |