18–20 Sept 2024
Europe/Istanbul timezone
Accepting Abstracts

congresses

XIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда мустамлакачилик манфаатлари асосидаги ёнилғи саноатининг вужудга келиши ва унинг устидан давлат монополиясининг ўрнатилиши

Not scheduled
20m

Description

Саноат инқилоби дунёда энергия ресурсларига бўлган талабни ошириб юборди. Нефт ва кўмир қазиб чиқариш ҳам алоҳида саноат соҳаси сифатида ривожланди. Энергия ресурслари учун кураш дунё сиёсий манзарасини буткул ўзгартириб, ким ресурсларга эга бўлса, ҳал қилувчи кучга айлана борди.
Туркистонда ишлаб чиқаришнинг саноатлашуви кечроқ, Чор Россияси босиб олиб, мустамлака сиёсати натижасида бошланди. Ўлка бойликларини ташиб кетиш, бирламчи қайта ишлаш кўмир ва нефт саноатини ривожлантиришни талаб қилди. Европа миллатига мансуб саноатчилар турли ҳудудларда геологик қидирув ишларини бошлаб, кўплаб конларни топдилар. Бу саноат ривожига хисса қўшса-да, мустамлакачилик манфаатларидан келиб чиқиб олиб борилган сиёсат натижасида маҳаллий аҳоли учун деярли наф келтирмади.
Хонликлар даврида асосий маҳсулотлар қўл меҳнати ёрдамида ишлаб чиқарилган. Асосий ёқилғи ёғоч ўтин, саксовул бўлиб, айрим ҳунармандчилик соҳаларидагина кўмир ишлатилган. XIX асрнинг иккинчи ярмида ер ва асосийси, саноат учун арзон ҳом ашёга бўлган жуда юқори талаб Россия томонидан Ўрта Осиёни мустамлака қилиниши ва бойликларни ўзлаштиришни бошлаб берди. Россиянинг асосий саноат шаҳарларидаги тўқимачилик завод, фабрикалари учун тола етказиб бериш асосий вазифасига айланган Ўрта Осиёда пахтачилик жадал ривожлантирилди, уни бирламчи қайта ишловчи корхоналар, ташиб кетиш учун темир йўллар тизими қурилди. Буларнинг бари ўлкада энергия ресурсларига талабни оширди ва кўмир ва нефт конларини излаб топиш, мавжудларида қазиб чиқаришни оширишни талаб қилди. Ўрта Осиёда янги саноат тармоғи – тоғ-кон саноатини жадал ривожлантиришга киришилди.
Тошкўмир қазиб чиқариш 1905 йилда 2,4 млн пуд (40 минг тоннага яқин), 1916 йилда 12 млн пуд (220 минг тонна атрофида) га етди. Қаттиқ ёнилғи билан биргаликда суюқ ёнилғи қазиб чиқариш ҳажми ҳам йилдан-йилга ошиб борган, бироқ соҳага киритилган капитал миқдорининг камлиги ундан ўз имкониятлари даражасида фойдаланишга қаршилик қилган.
Бундан ташқари, саксовулдан ёқилғи сифатида фойдаланиш катта экологик муаммоларга олиб келган. 1917 йилга қадар сўнгги ўн йилликни оладиган бўлсак, Туркистонда ёқилғи сарфи нисбатида биринчи ўринда кўмир, кейинги ўринда эса, саксовул турган.
Уруш бошланиши ёқилғи саноатини янада жадал ишлаб чиқариш йўлига ўтказди. 1913 йилда асосий энергия манбаси сифатида суюқ ёқилғи кўмирдан ўзиб кетди. Шу йили сарфланган нефтнинг 90 фоиздан ортиғи Бокудан импорт қилинган. Нефт истеъмоли ошиб бориб, 1916 йилда жами истеъмол 22 млн пуд (352 минг тонна) бўлиб, унинг 20 млн пуди (320 минг тонна) Озарбайжондан импорт қилинган. Озарбайжондан нефт импорти анча аввал бошланганига қарамай, XX аср бошларида импорт ҳажми жуда ўсиб кетди. Маҳаллий нефт конлари Туркистон эҳтиёжларини қоплай олмасди.
Россиядаги 1917 йилги тўнтаришдан сўнг саноат ва ишлаб чиқариш тармоқлари ҳам давлат назоратига олинди. Тўнтаришдан сўнг бошланган фуқаролар уруши совет ҳокимиятининг барча ресурсларни уруш учун йўналтиришига олиб келган ҳарбий коммунизм сиёсатида намоён бўлди. 1918 йил охирида Оқ подшо тарафдорлари Россия маркази билан Ўрта Осиёни боғловчи йўлни эгаллаб, алоқаларни буткул узиб қўйди. Бу эса, нафақат ғалла, балки, кучли ёқилғи тақчиллигига сабаб бўлди, ўлкага Боку нефти етиб келмай қўйди. Темир йўл локомотивлари ёқилғи сифатида саксовул ва ҳатто озиқ-овқат маҳсулотларини ёқиш орқали ҳаракатланди. Ўлкага очарчилик соя солиб турган бир вақтда ўсимлик ёғи, балиқ ва бошқа озиқ-овқатлар локомотивларда ёқилғи сифатида ишлатилди.
Хусусий конлар эгаларидан тортиб олиниши эса вазиятни янада оғирлаштириб юборди, ҳукуматда уларни юритиш учун маблағ етишмасди. Кўмир фақат ҳарбий мақсадларда ишлатилди. Саноатни национализация қилиш ишлаб чиқариш суръатини кескин пасайишига олиб келди. Национализация қилинган саноат корхоналари ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришга қодир бўлмаган завод ва корхона комитетлари қўлига ўтказилди. Тажрибали ишчилар кетиб қолиши, ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришдаги нотўғри қарорлар ва шу каби бошқа кўплаб омиллар қазиб чиқариш саноатини ҳам таназзулга юз тутишига олиб келди.

Full Name (In Capital Letters) Xoshimjonov Sharofiddin Kozimjon o'g'li
E-mail sharofiddinhoshimjonov@gmail.com
Kurum / University / Affiliated Institution Andijon davlat universiteti
Akademik Ünvan/ Academic Title Other
Country Узбекистан
Telefon / Phone Number +998979941918
Katılım Tipi /Participation Types Yüz Yüze/ Face to Face
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? Uzbek
Where Do You Want to Publish the Full Text? In order to publish it as an article, I will organize it according to the format of the journals that support the congress and send it to one of those journals.

Primary author

Sharofiddin Hoshimjonov (Andijan State University)

Presentation materials

There are no materials yet.