18–20 Sept 2024
Europe/Istanbul timezone
Accepting Abstracts

congresses

Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар масаласи: ютуқлар ва муаммолар

Not scheduled
20m

Description

Хотин - қизларнинг оила ва жамиятда ўз ўрнини топиши, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши кўп жиҳатдан юртимизда мавжуд шароитлар ҳамда уларга кўрсатилаётган кўмакка боғлиқ. Бунда нафақат аёлларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, балки улар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган. Шу жиҳатдан хотин-қизларнинг антисоциал хулқига сабаб бўлувчи омилларни ўрганиш ва бартараф этиш масаласи ушбу муаммо билан шуғулланувчи тузилмалар диққат марказида турибди.
Оммавий ахборот воситаларида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар тобора кўпайиб бораётганлиги ҳақида хабар бериб келмоқда. Хотин-қизлар жинояти жамият учун унчалик янги ҳодиса эмас, аммо бу бошқа жиноят турларидан хавфлилик даражаси кам эмас. Ушбу хотин-қизлар жиноятига қизиқиш замонавий жамиятда аёлларнинг алоҳида ўрни ва роли ва жиноий хатти-ҳаракатларнинг ўта салбий оқибатлари билан изоҳланади.
Мазкур мақолада хотн-қизлар томонидан содир этилган жинояти жараёни, муаммоси, шу жумладан жиноятларнинг таърифи, статистикаси, сабаблари, турлари, хусусиятлари, салбий оқибатларини мазмун моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилинган, шунингдек хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг асл муаммолари ва уларнинг ечимлари бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар материаллари асосида таҳлил қилиниб, фикр-мулоҳоза юритилган.

Full Name (In Capital Letters) Marg'uba MN Nosirova
E-mail nosirova.7974@gmail.com
Kurum / University / Affiliated Institution Andijan state university
Akademik Ünvan/ Academic Title Other
Country Узбекистан
Telefon / Phone Number +998932507974
Katılım Tipi /Participation Types Yüz Yüze/ Face to Face
Sunum Dili /What Will Be The Presentation Language? Uzbek
Where Do You Want to Publish the Full Text? In order to publish it as an article, I will organize it according to the format of the journals that support the congress and send it to one of those journals.

Primary author

Presentation materials

There are no materials yet.